"Elektrogaz” АЖ Кузатув кенгашининг 2024 йил 04 ноябрдаги қарорига асосан жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 26 ноябрь куни, Тошкент шаҳар, Янги Хаёт тумани, Жанубий Саноат Зонаси, Проект кўчасида жойлашган Жамият мажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади.
Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлар реестри 2024 йил 20 ноябрь операцион куни охири ҳолатига тузилади.
Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Кун тартиби:
1. Умумий йиғилиш регламентини ҳамда саноқ комиссия аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида.
2. “Elektrogaz” АЖ томонидан йирик битим тузилиш масаласини кўриб чиқиш.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шахсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Янги Хаёт тумани, Жанубий Саноат Зонаси, Проект кўчасида жойлашган Жамиятнинг биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.
Телефон: (+998 71) 258-92-01
Кузатув кенгаши