Хурматли акциядорлар!
“ELEKTROGAZ” aksiyadorlik jamiyati Кузатув кенгашининг 2021 йил 12 октябрдаги қарорига асосан Жамият Устав фондининг миқдорини 2 155 660 400 сўмга ошириш мақсадида номинал қиймати 1 040 сўм бўлган 1 500 000 дона эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз шаклдаги қўшимча акцияларнинг чиқарилуви Молия вазирлиги томонидан 2021 йил 15 ноябрда Q0204-4 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги маълум қилинади.
Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга асосан Жамият акциялари акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этиш билан ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади.
Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга асосан жамият акциядорларига қўшимча чиқарилган акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган пайтдан эътиборан 11 (ўн бир) кун давомида амал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 35-моддасига асосан Жамият томонидан қўшимча чиқарилган 1 500 000 дона оддий акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи Жамият акциядорларининг 2021 йил 12 октябрь ҳолатига тузилган реестрига киритилган оддий акциялар эгаларига тақдим қилинади.
Қўшимча чиқарилган акциялар 1 040 сўмдан жойлаштирилади.
Акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларга ушбу чиқарилишдаги акциялар 1 040 сўмдан жойлаштирилади.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Жамиятга тақдим этилиши керак.
Мазкур чиқарилишдаги акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.
Имтиёзли хуқуққа эга шахслар томонидан акциялар сотиб олинаётганда тўловлар қонунчиликда белгиланган тартибда хорижий валютада амалга оширилиши мумкин.
Имтиёзли хуқуқнинг амал қилиш муддатида акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан амалга оширилади. Тўловлар жисмоний шахслар томонидан нақд пул ва нақдсиз (пластик карталар), юридик шахслар томонидан пул ўтказиш йўли билан нақдсиз шаклда амалга оширилади.
Акциялар учун миллий валютадаги пул маблағлари Жамиятнинг 2021 0000 2001 0222 6001 ҳисоб рақамига қабул қилинади. Банк номи - ЧАБ «TRAST BANK» Яккасарой филиали, Банк коди – 01098, Банк СТИР – 200 799 242.
“ELEKTROGAZ” AJ акциядорлари имтиёзли олишга хақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:
A/572 660 =B;
1 500 000*B=C;
Бунда:
572 660 – Жамият устав капиталидаги оддий акциялар сони;
1 500 000– қўшимча чиқарилган акциялар умумий сони;
А – акциядорнинг Жамият устав капиталидаги оддий акциялари сони;
В – Жамият устав капиталидаги жами оддий акцияларга мутаносиб равишда оддий акциялар сони;
C – имтиёзли хуқуқ қўлланилганда акциядор томонидан cотиб олинадиган акциялар сони.
Қолдиқ хосил бўлган холларда, қолдиқ сон 5 (беш) га тенг ва ундан ортиқ бўлса кўпайган томонга, 5 (беш) дан кам бўлса камайган томонга бутланади.
Акциядорлар, қўшимча маълумотлар олиш учун жамиятнинг акциядорлар билан коропратив муносабатлар бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.
Маълумот учун телефонлар: +998 71 258-92-01