“Elektrogaz” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА

Ҳурматли акциядорлар!
“Elektrogaz” АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йил 10 сентябрдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021 йил 06 октябрь куни, Тошкент шаҳар, Янги Хаёт тумани, Жанубий Саноат Зонаси, Проект кўчасида жойлашган Жамият мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлар реестри 2021 йил 29 сентябрь операцион куни охири ҳолатига тузилади.
Электрон почта манзили: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak.
Кун тартиби:
1. Умумий йиғилиш регламентини ҳамда саноқ комиссия аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида.
2. “Elektrogaz” АЖ уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
3. “Elektrogaz” АЖ устав капиталини қўшимча оддий акциялар чиқариш йўли билан кўпайтириш тўғрисида.
4. “Elektrogaz” АЖ томонидан чиқарилаётган акцияларни жойлаштиришда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида.
5. “Elektrogaz” АЖнинг қўшимча оддий акцияларини чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш тўғрисида.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шахсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Янги Хаёт тумани, Жанубий Саноат Зонаси, Проект кўчасида жойлашган Жамиятнинг биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.
Телефон: (+998 71) 258-92-01
Кузатув кенгаши

Aloqalar

Manzilimiz: 100154, Toshkent, Sergeli,
Yuzhnaya promzona, Proektnaya kuchasi.
Telefon: +(998 71) 258-92-01
Faks: +(998 71) 257-70-15
E-mail: info@elektrogaz.uz

Muhim ma'lumotlar

Materiallardan foydalanganda, quyidagi havolani keltirish majburiy.
Copyright © 2015-2021
Saytning oxirgi yangilangan sanasi: 15.06.2021 y.