Aksiyadorlar diqqatiga. Bildirishnoma.

«Электрогаз» Акциядорлик жамияти Сизга 2020 йил 28 сентябр соат 12.00 га мўлжалланиб, Тошкент шаҳри, Сирғали тумани, Жанубий саноат зонаси, Проектная кўчаси манзили бўйича ўтказиладиган Акциядорлар Умумий Йиғилиши (АУЙ) тўғрисида маълум қилади.

«Электрогаз» АЖ акциядорларини бўлажак АУЙ тўғрисида хабардор қилиш учун Акциядорлар реестрини тузиш ҳақида қарор қабул қилиш санаси: 07 сентябр 2020 йил.
«Электрогаз» АЖ АУЙда иштирок этиш ҳуқуқига Жамият Акциядорлари реестрида 2020 йил 22 сентябргача қайд этилган Акциядорлар эга бўладилар.
Жамият АУЙни ўтказиш шакли – бевосита шахсий.
Кун тартиби:
1. Жамият Ҳисоб комиссияси ва Акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказилишининг регламентини тасдиқлаш.
2. Жамият Кузатув Кенгашининг 2019 йил бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
3. Жамият Бошқарувиниг 2019 йил молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ҳисоботини ва йиллик Бизнес-режаси параметрлари бажарилишини тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг 2019 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан ўтказилган текширув бўйича Аудиторлар хулосасини тасдиқлаш.
5. Жамият Тафтиш комиссиясининг 2019 йилдагимолиявий-хўжалик фаолияти натижаларининг текшируви юзасидан хулосасини тасдиқлаш.
6. Жамиятнинг 2019 йилдаги корпаратив бошқпрув тизимининг бахоланишини тасдиқлаш.
7. Жамиятнинг 2019 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича бухгалтерлик баланси ҳамда даромадлар ва зарарлар ҳисобини тасдиклаш.
8. Жамиятнинг 2020 йилга Бизнес-режасини тасдиқлаш.
9. 2020 йилга Жамият Бошқарув Раисини тасдиқлаш.
10. 2020 йилга Жамият Ижроия органини сайлаш.
11. 2020 йилга Жамият Кузатув Кенгашини сайлаш.
12. 2020 йилга Жамият Тафтиш комиссиясини сайлаш.
Жамият АУЙни ўтказишга тайёргарлик жараёнида Акциядорларга тақдим этиладиган ҳужжатлар билан танишиш учун муаййан тартиб белгиланган бўлиб, унга кўра Акциядорлар қуйидаги ҳужжатлардан фойдаланишлари мумкин:
- 2019 йил Ҳисоботи;
- 2019 йил Аудиторлик хулосаси;
- 2019 йил Тафтиш комиссиясининг акти;
- Жамият Кузатув Кенгаши, Тафтиш комиссияси ва Ижроия органига номзодлар тўғрисида маълумотлар.
Ҳужжатлар билан Тошкент шаҳри, Сирғали тумани, Жанубий саноат зонаси, Проектная кўчаси манзили бўйича танишиш мумкин.
Телефонлар: +998 71 258-92-01; +998 71 257-70-15.
Танишиш учун вақт – ҳар куни (шанба ва якшанба кунларидан ташқари), соат 10.00дан 17.00 гача.
Акциядорларни қайд қилиш: 2020 йил 28сентябрсоат 10.00дан 11.45гача.
Акциядорлар ўз шахсларини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлишлари шарт. Акциядорларнинг вакилларида нотариус томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ишончномалари бўлиши талаб этилади.

Aloqalar

Manzilimiz: 100154, Toshkent, Sergeli,
Yuzhnaya promzona, Proektnaya kuchasi.
Telefon: +(998 71) 258-92-01
Faks: +(998 71) 257-70-15
E-mail: info@elektrogaz.uz

Muhim ma'lumotlar

Materiallardan foydalanganda, quyidagi havolani keltirish majburiy.
Copyright © 2015-2021
Saytning oxirgi yangilangan sanasi: 15.06.2021 y.